• 10683.68
  • 12410.16
  • 154.09
weather Тошкент: +10.4°C
Detail image
Янги йил байрами яқинлашгани сари мамлакатимизга пиротехника воситаларини ноқонуний олиб киришга бўлган уринишлар авж ола бошлайди. Божхона органлари томонидан пиротехника воситаларини ноқонуний олиб кирилишига ўз вақтида чек қўйилди.

Жумладан, Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан олдиндан олинган маълумотларга асосан ўтказилган тезкор тадбир давомида “Водил-Фарғона” йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро Қ.А. бошқарувидаги “Ласетти” русумли автотранспорт воситаси кузатувга олиниб, Фарғона шаҳри ҳудудида холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада мазкур автомашина салони ва юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган ва божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган, дастлабки қиймати 33 миллион сўмлик 218 дона “7 Shots” номли пиротехника воситалари борлиги аниқланди. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг

Ўхшаш янгиликлар