• 10657.35
  • 12572.48
  • 143.91
weather Тошкент: +29.8°C
Detail image

Америкада коронавирус пандемияси эмланмаганлар орасида тарқалмоқда. Бу ҳақда АҚШ президенти Жо Байден CNN телеканалига маълум қилган.

«Ҳаммаси оддий: бизда эмланмаганлар орасида вирус мавжуд. Ким вакцина қабул қилса ўша инсон касал бўлмайди», — дейди Байден.

Америка раҳбарининг сўзларига кўра, яқинда COVID-19 дан вафот этган 10 000 киши орасида 9 950 киши эмланмаган. Президент 12 ёшгача бўлган болаларни эмлашни бошлашни мўлжалламоқда.

Аввалроқ, 5 июль куни Байден мамлакат «мамлакат вирусдан ҳоли эканлигини эълон қилишга яқин» эканлигини айтганди, аммо бу касаллик устидан тўлиқ ғалабани англатмайди.

Байден мамлакат аҳолисини оммавий эмлашга чақириш учун шундай баёнот билан чиққан.

Ўхшаш янгиликлар