• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +9°C
Detail image

Бугун республика ҳудуди бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати куннинг ўртасига келиб, 7-10 даража илиқгача кўтарилади.

Эртага Ўзбекистон ҳудудига Ўрта Ер денгизи ҳудудларидан нам ва деярли илиқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда, бунинг натижасида республика бўйича ҳафта давомида беқарор об-ҳаво бўлади.

1 февралдан 3 февралгача Ўзбекистон бўйича вақти-вақти билан ёғингарчилик, асосан ёмғир кўринишида бўлади, Самарқанд, Жиззах, Тошкент вилоятларида 1-2 февралда баъзи жойларда кучли бўлади. Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир, қор),1-2 февралда кучли бўлади.

31 январ ва 1-2 феврал кунлари республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда. 1-2 февралда Навоий, Самарқанд, Жиззах вилоятларининг айрим жойларида шамол 25-28 м/с гача кучайиши мумкин.

Ҳаво ҳарорати ҳафта давомида меъёр атрофида бўлади ва кечалари 1 даража совуқ-4 даража илиқни, кундуз кунлари 5-10 даража илиқни ташкил этади.

Пойтахтимизда бугун ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 7-9 даража илиқ бўлади.

Эртага 31 январ куни бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-2 даража илиқ, кундузи 7-9 даража илиқ бўлади.

1-2-февралда вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол тезлиги 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечалари 2-5 даража илиқ, кундуз кунлари 5-10 даража илиқ бўлади.

Ўхшаш янгиликлар