• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +21.1°C
Detail image

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фармойишлари асосида «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамиятига мамлакатимизнинг Устюрт, Бухоро-Хива, Фарғона, Ҳисор ва Марказий Қизилқум регионларида геология-қидирув ишларини олиб бориш учун нефть ва газга доир истиқболли бир қатор конлар ва майдонлар ажратилган.

Мазкур қарор ва фармойишлар билан «Ўзбекнефтгаз» АЖ олдига 2020-2025 йиллар мобайнида ушбу конларда қидирув босқичини якунлаш ҳамда ажратилган янги майдоннинг нефтгазлилик истиқболини баҳолаш орқали белгиланган углеводород ҳом-ашё заҳирасини ўстириш топшириғи қўйилган.

Мазкур топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида «Ўзбекнефтгаз» АЖ бўйича углеводород хом-ашё базасини ривожлантириш ва қайта ҳосил қилиш бўйича йиллик ишлаб чиқилган Дастурлар асосида геология-қидирув ишлари олиб борилмоқда.

Геология-қидирув ишлари якунланган конлар натижалари асосида уларнинг якуний заҳираларини баҳолаш ишлари амалга оширилади.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ Геология департаменти маълумотларига кўра, акциядорлик жамияти томонидан 2020-2022 йиллар мобайнида якуний заҳираларни ҳисоблаш бўйича ишлаб чиқилган чора-тадбирлар асосида углеводород ва фойдали қазилмалар заҳиралари бўйича қуйидаги конлар Давлат заҳиралари комиссиясида тасдиқланди.

• 2020 йилда «Чаккақум-Шимолий Сузма», «Муродтепа-Атамурод» конлари.

• 2021 йилда «Дўлтатепа», «Марварид», «Жанубий Кулбешкак», «Учтепа» конлари.

• 2022 йилда «Тўмарис», «Арслон», «Шўртак» конлари.

2023 йилда ҳам ушбу Дастур ижросини таъминлаш мақсадида «Ўзбекнефтгаз» АЖ томонидан чора-тадбирлар ишлаб чиқилган. Унга кўра «Ёрмоқ», «Андакли», «Шорқум», «Ўртақум», «Ижобат», «Ўртабулоқ» (тер.юра), «Чақар» ва «Тарнасой» каби конларнинг якуний заҳираларни ҳисоблаш белгилаб олинган.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ Матбуот хизмати

Ўхшаш янгиликлар