
23-30 январь кунлари Душанбе шаҳрида Ўзбекистон-Тожикистон қўшма демаркация комиссияси ишчи гуруҳларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Учрашувда Ўзбекистон-Тожикистон давлат чегарасининг лойиҳа демаркация чизиғидан ўтказиш масалалари, шунингдек демаркация хариталарини яратишнинг технологик жараёни муҳокама қилинди.
Музокаралар доирасида Ўзбекистон-Тожикистон ва давлат чегараларининг алоҳида участкаларида дала ўрганиш ҳам ўтказилди.
Тадбир якунида тегишли Баённома имзоланди.
Навбатдаги учрашув Ўзбекистон ҳудудида бўлиб ўтади.