
Жорий йилнинг 30 июндан бошлаб «Uzbekistan Airways» Тошкент – Урумчи – Тошкент йўналиши бўйича мунтазам қатновларни тиклайди. Бу ҳақда авиаширкат матбуот хизмати хабар берди.
Мунтазам авиақатновлар ҳар ҳафта жума/шанба кунлари (шанба кунига ўтадиган қатнов) амалга оширилади ва чипталар нархи:
Тошкент – Урумчи 2 738 000 сўмдан бошланади.
Тошкент – Урумчи – Тошкент йўналиши бўйича авиачипта 4 867 000 сўмдан бошланади.
Маълумот ўрнида, Шинжондаги Урумчи шаҳрига Ўзбекистондан парвозлар коронавирус пандемияси туфайли 2020 йил март ойидан тўхтатилган эди.