• 10683.68
  • 12410.16
  • 154.09
weather Тошкент: +13.2°C
Detail image

2021 йил 26 сентябрь куни соат 09:00 ларда 4р-48а йўлининг 27 км.да, Челак-Самарқанд йўналишида ҳаракатланиб кетаётган Nexia русумли автомобиль йўлнинг қатнов қисмига чиқиб кетган молни уриб юбориб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, рўпарадан келаётган Isuzu русумли автомашина билан тўқнашиб кетган. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ Aхборот хизмати хабар бермоқда.

ЙТҲ оқибатида Isuzu машинасида ёнғин юзага келган.

Ҳодиса оқибатида жароҳат олган Nexia машинаси ичидаги фуқаролар Челак шаҳар шифохонасига мурожаат қилишган.

Ҳолат юзасидан туман ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар