• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +10°C
Detail image

Ўзбекистонда 2022 йилнинг январ-июн ойларида ишсизлик даражаси 8,8 фоизни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 0,9 фоизга камайди.

Бу Меҳнат вазирлиги ҳузуридаги Меҳнат бозори тадқиқотлари институти томонидан 108 та шаҳар ва туманлардаги 32 минг нафар респондентлар ўртасида ўтказилган ижтимоий сўровномада аниқланган.

Унга кўра, 2022 йилнинг 1 июн ҳолатига:

– меҳнат ресурслари сони 19 млн 453,3 минг киши (2021 йилнинг шу даврига нисбатан 153,7 минг кишига ошган);  

– иқтисодиёт тармоқларида банд бўлганлар сони 13 млн 773,6 минг киши (261,3 минг кишига ошган);  

– расмий секторда банд аҳоли сони 6 млн 74,4 минг киши (240,6 минг кишига ошган);

– норасмий секторда банд бўлганлар сони 5 млн 690,3 минг киши (507,5 минг кишига камайган);

– хорижий давлатларга ишлаш учун кетганлар 2 млн 8,8 минг киши (528,2 минг кишига ошган)ни ташкил қилган.

Шунингдек, ишга муҳтож бўлганларнинг умумий сони 1 326,6 минг кишини, ишсизлик даражаси иқтисодий фаол аҳоли орасида  8,8 фоизни ташкил этди. 16-30 ёшгача бўлганлар орасида ишсизлик даражаси 14,5 фоиз, аёллар орасида ишсизлик даражаси эса 12,8 фоиз бўлди.

Ҳисобот даврида республикада иқтисодий нофаол аҳоли 4 млн 353,2 минг кишини ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан  0,9 фоизга ёки 38,8 минг кишига ортиши кузатилди.  

Бунда, ишлашни хоҳламайдиган ёки дарҳол ишга жойлашишга имконияти йўқлар ўтган йилга нисбатан 183,6 минг кишига камайган бўлса, ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ўқиётган талабалар ҳамда туғруқ таътилидаги аёллар сони 222,4 минг кишига ошган.

Ўхшаш янгиликлар