• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +25°C
Detail image

Жорий йилнинг 29 май куни 16-20 октябр кунлари Самарқандда бўлиб ўтадиган Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) Бош Ассамблеясининг 25-сессиясига тайёргарлик кўриш масалаларини муҳокама қилиш мақсадида Ўзбекистон томонидан ташкилий қўмита ўринбосари Азиз Абдуҳакимов бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси делегацияси Мадридга ташриф буюрди.

Ташриф давомида Азиз Абдуҳакимов UNWTO Бош котиби Зураб Пололикашвили ва бўлажак Бош Ассамблеянинг асосий тадбирлари ва ёрдамчи тадбирларини ўтказиш учун масъул ишчи гуруҳлар аъзолари билан учрашди.

Учрашувда тадбирларнинг дастлабки дастури, ташкилий масалалар, ялпи ва сессия мажлислари учун таклиф этилаётган кун тартиби ва регламенти атрофлича муҳокама қилинди.

Жумладан, тадбир доирасида Инвестиция форуми, Таълим бўйича вазирлар панели сессияси, «Европа Иттифоқи – Марказий Осиё» туризм форуми, экотуризм фестивали, энг яхши «сайёҳлик қишлоқлари»ни тақдирлаш маросими ва бошқа тадбирлар ўтказилиши режалаштирилганлиги қайд этилди.

Учрашув якунлари бўйича UNWTO Бош Ассамблеясининг 25-сессиясини Самарқанд шаҳрида ўтказиш тўғрисидаги Битим имзоланди, уни Ўзбекистон Республикаси номидан UNWTO Бош Ассамблеясини Самарқанд шаҳрида ўтказиш бўйича ташкилий қўмита ўринбосари Азиз Абдуҳакимов ва UNWTO Бош котиби Зураб Пололикашвили имзолади.

Ўхшаш янгиликлар