• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +21.1°C
Detail image

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент вилоят бошқармаси томонидан ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.

Маълум бўлишича, Бектемир тумани ҳудудида валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган М.Ш. жами 10 000 АҚШ долларини фуқаро М.А.га 114 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ИИББ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Э.Ю. фуқаро Т.Б.га жами 4 100 АҚШ долларини 46,6 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар