• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +17°C
Detail image

Тошкент метрополитеннинг Ер усти ҳалқа йўли ва Сергели йўли участкаларида ҳаво ҳароратининг кўтарилиши кузатилган вақтларда поездлар ҳаракати тезлигининг вақтинча чеклови жорий этилади.

«Бу тадбир поездлар ҳаракати ва йўловчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида қўлланилади», – дейилади «Тошкент метрополитени» корхонаси хабарида.

Таъкидланишича, ёз мавсумида Тошкент шаҳрида ҳаво ҳарорати кескин кўтарилиши ва натижада ерусти темир йўлларининг релслари ҳамда уларнинг пўлат қисмларидаги ҳароратнинг ошиши (+70 даража) кузатилади.

Шу муносабат билан темир йўллардан фойдаланиш қоидаларига кўра релсларнинг ҳарорати +55 даражадан ошганда поездлар ҳаракати тезлиги пасайтирилиши, яъни релсларнинг ҳарорати +60 даражагача бўлганда поездлар ҳаракати тезлиги 40 км/соатдан, +65 даражагача 25 км/соатдан ошмаслиги, +70 ва ундан юқори даражада эса поездлар ҳаракати тақиқланиши белгиланган.

Ўхшаш янгиликлар