• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +19.1°C
Detail image

Тайван шарқида кетма-кет зилзилалар давом этмоқда, сўнгги уч соат ичида саккизта 5,0-5,5 магнитудали зилзила содир бўлди.

Зилзила ўчоқлари 10 км чуқурликда жойлашган. Эпицентри Хуалян шаҳридан 16-36 км узоқликда жойлашган. Ер силкинишлари Тайваннинг бир қанча ҳудудларида сезилган.

Умуман, охирги 12 соат ичида Тайван шарқида магнитудаси 5,0 ва ундан юқори бўлган 20 дан ортиқ зилзилалар қайд этилган бўлиб, улардан иккитаси 6,0 ва 6,1 баллга етган.

Эслатиб ўтамиз, апрел ойининг бошида Тайванда 7,5 магнитудали зилзила содир бўлганди. Ҳодиса оқибатида тўққиз киши ҳалок бўлган, 52 киши бедарак йўқолган ва 1000 дан ортиқ киши жароҳат олганди.

Ўхшаш янгиликлар