• 10809.74
  • 12317.70
  • 141.04
weather Тошкент: +6.8°C
Detail image

Сурхондарёда юк автомобили каналга тушиб кетганлиги акс этган видео тарқалди.

ИИБ ЙҲХБ бу бўйича расмий маълумот берди.

Шу йилнинг 5 декабрь куни, Сурхондарё вилояти, Шўрчи туманида ҳайдовчи М.Д. бошқарувидаги юк автомобили каналга тушиб кетган.

Ҳодиса натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.

Ҳайдовчига ёрдам кўрсатилиб, ҳолат оқибатлари бартараф этилган.

Мазкур ҳодиса юзасидан суриштирув олиб борилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар