• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +16°C
Detail image

Президент раислигида спортни оммалаштириш, спорт таълимини яхшилаш ва иқтидорли спортчиларни тайёрлаш бўйича йиғилиш бошланган.

«Лекин спортдаги натижалар яратилган шароитларга ҳали мос эмас», деган давлат раҳбари.

Айтилишича, сўнгги беш йилда спортни ривожлантиришга қарийб 4 триллион сўм йўналтирилиб, 118 та янги йирик спорт объектлари фойдаланишга топширилган ва 110 та объект реконструкция қилинган.

Жорий йилда спорт соҳасига 2 триллион 300 миллиард сўм (2017 йилдан 5 бараварга кўп), шундан спорт таълим муассасалари учун 1 триллион 200 миллиард сўм ажратилган.

Илк бор барча маҳаллалардаги ёшлар етакчилари, мактабларнинг жисмоний тарбия ўқитувчилари ва спорт мактаблари тренерлари иштирокида ёшларни спортга жалб этиш бўйича янги беш босқичли мусобақаларга старт берилган. Апрель-май ойларида мусобақалар билан 3 миллиондан зиёд ёшлар қамраб олинган.

Ўхшаш янгиликлар