• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +14.1°C
Detail image

Самарқанд шаҳридаги Археология институти қаршисида қурилаётган бинонинг 7-қаватидан зинапоялар орасидан пастга тушиб кетган ишчи вафот этди. Бу ҳақда Nuz.uz хабар бермоқда. 

Самарқанд шаҳри бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига қарашли 6-Ички ишлар бўлинмасидан олинган маълумотга қараганда, воқеа жорий йилнинг 6 май куни содир бўлган.

Сувоқчилик ишлари билан шуғулланган қашқадарёлик Б.А воқеа жойида вафот этган. Марҳум қурилаётган бинонинг 7-қаватидан тушиб кетганлиги айнан Ички ишлар органи томонидан тарқатилган маълумотномада кўрсатиб ўтилган. Аммо, шуниси қизиқки, бино қурилишига рухсат берилган шаҳар ҳокимининг 2019 йил 14 ноябрдаги қарорида у уч қаватдан иборат бўлиши белгиланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 257-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилганлигини маълум қилинди.

Ўхшаш янгиликлар