• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +18.1°C
Detail image

2023 йилнинг 6 январь куни Қўшрабод туманида овқатдан заҳарланиш ботулизм бўйича 5 нафар киши касалланган. Шулардан 2 нафари вафот этган.

Бу ҳақда Санэпидқўмита ўз огоҳлантиришида маълум қилди.

«Овқатдан заҳарланишнинг энг оғир шаклларидан бири ботулизмдир. Бу касаллик оғир кечиши, ҳатто ўлимга ҳам олиб келиши мумкин.

Афсуски, аҳоли ўртасида шунча огоҳлантириш ва тарғибот ишларига қарамасдан ботулизм билан боғлиқ ачинарли ҳолатлар учрамоқда.

Овқатдан заҳарланиш асосан уй шароитида тайёрланган консерва маҳсулотларини истеъмол қилиш оқибатида содир бўлади.

Самарқанд вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси қўлбола усулда тайёрланган ва сифати кафолатланмаган консерва маҳсулотларини истеъмол қилмасликни сўрайди!», дейилади хабарда.

Ўхшаш янгиликлар