• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +16°C
Detail image

Осиё Чемпионлар лигаси 1-тури доирасида «Пахтакор» Тошкентда аянчли тарзда мағлуб бўлди.

«Бунёдкор» стадионида ўтган баҳсда Максим Шацких шогирдлари БАА вице-чемпиони «Ал-Айн»га йирик ҳисобда мағлубиятга учради. Меҳмонлардан Кожо дублга эришган бўлса, Ал-Балоуши яна бир голга муаллифлик қилди – 3:0.

Тошкент жамоаси 2-турда Саудия Арабистонида «Ал-Файҳа» меҳмони бўлади. 

Эслатиб ўтамиз, ОЧЛ баҳсларида иштирок этаётган тўрт ўзбек клубидан биттаси биринчи турда ғалаба қозонди, биттаси дуранг ўйнади, иккитаси эса йирик мағлубиятга учради. 

 

Ўхшаш янгиликлар