• 11269.82
  • 12205.22
  • 159.78
weather Тошкент: +3°C
Detail image

Бангкокда ўтаётган бокс бўйича U-22 Осиё чемпионати финалига қадар Ўзбекистондан энг кўп боксчи етиб келди.

Энг кўп финалчи (умумий):

Ўзбекистон: 18
Қозоғистон: 8
Таиланд: 7
Мўғулистон: 5
Хитой: 4
Филиппин: 2
Камбоджа, Индонезия, Непал, Вьетнам: 1 нафардан

Аёллар:
Ўзбекистон: 8
Мўғулистон, Таиланд: - 4
Хитой, Қозоғистон: 2
Непал, Вьетнам: 1

Эркаклар:
Ўзбекистон: 10
Қозоғистон: 6
Таиланд: 3
Хитой, Филиппин: 2
Камбоджа, Индонезия, Мўғулистон: 1

Чемпионат йигитлар ўртасида 13 та, қизлар ўртасида эса 11 та вазн тоифасида ўтказилмоқда.

Бугун 8 нафар боксчи қизимиз олтин медаль учун жанг қилади

Таиланднинг Бангкок шаҳрида 22 ёшгача бўлган боксчилар ўртасида Осиё чемпионатида бугун қизлар ўртасидаги финал беллашувлари ўтказилади. 

Унда 8 нафар боксчи қизимиз олтин медаль учун рингга кўтарилади: 

-48 кг: Фарзона Фозилова - Сусма Таманг (Непал) - (12:00 да бошланади)

-50 кг: Сабина Бобоқулова - Тран Нгуен (Вьетнам) (12:15 дан сўнг)

-52 кг: Феруза Казакова - Дашуанг Танг (Хитой) (12:30 дан сўнг)

-54 кг: Нигина Ўктамова - Гуйин Фенг (Хитой) (12:45 дан сўнг) 

-57 кг: Ситора Турдибекова - Золжаргал Баттур (Мўғулистон) (13:00 дан сўнг)

-66 кг: Навбаҳор Ҳамидова - Цецегдари Мягмарсурен (Мўғулистон) (13:45 дан сўнг)

-70 кг: Азиза Зокирова - Жасмин Кижатова (Қозоғистон) (14:00 дан сўнг)

-75 кг: Соҳиба Рўзметова - Баисон Маникон (Таиланд) (14:15 дан сўнг)

Йигитлар эртага, 26 январ куни финал жангларини ўтказишади.

Ўхшаш янгиликлар