• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +21.1°C
Detail image

Ижтимоий тармоқларда банклар устав капиталининг энг кам миқдори бўйича қўйилган талабларга саккизта банкнинг капитали жавоб бермаслиги ҳақидаги хабарлар тарқалди.

Марказий банк мазкур хабар юзасидан маълумот берди. 

Ўзбекистон Республикасининг «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонунининг 13-моддасига киритилган ўзгартиришларга кўра, банк устав капиталининг энг кам миқдори 2023 йил 1 сентябрдан бошлаб икки юз миллиард сўмни ва босқичма-босқич 2025 йил 1 январдан беш юз миллиард сўмни ташкил этиши лозимлиги белгиланган.

Марказий банк қонун лойиҳаси ишлаб чиқилаётган вақтда, тижорат банкларига устав капиталини белгиланган миқдорга етказиш бўйича аниқ чораларни белгилаш ва унинг ижросини таъминлаш юзасидан тегишли кўрсатмалар берган.

«Устав капитали миқдори белгиланган минимал талабларга жавоб бермайдиган банкларга нисбатан қонун ҳужжатларига асосан бошқа банкларга қўшилиш тавсия этилади, акс ҳолда улардан банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияси чақириб олинади», дейилади МБ хабарида.

Ўхшаш янгиликлар