• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +17°C
Detail image

Собиқ иттифоқ ҳамда Литва театр ва кино таниқли актёри Регимантас Адомайтис 85 ёшида вафот этди. Бу ҳақда актёрнинг қариндошларига асосланиб Lrt.lt хабар берди.

Адомайтис жуда кўплаб роллари («Ҳеч ким ўлишни истамаганди» (1967), «Туйғулар» (1968) ва бошқалар) билан ёдда қолган.

Актёрнинг оиласига Литва президенти Гитанас Науседа ва бош вазири Ингрида Шимоните ҳамдардлик билдирди.

Ўхшаш янгиликлар