• 10803.97
  • 12194.44
  • 136.82
weather Тошкент: +2.4°C
Detail image

Кеча юртимизда 870 нафардан зиёд кишида коронавирус аниқланди, биргина Тошкент шаҳрида 450 нафардан ортиқ бемор қайд этилди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

2022 йил 14 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 204173 (+876) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 15 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 13 нафари Андижон вилоятида,
  • 20 нафари Бухоро вилоятида,
  • 53 нафари Жиззах вилоятида,
  • 20 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 7 нафари Навоий вилоятида,
  • 23 нафари Наманган вилоятида,
  • 48 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 17 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 8 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 29 нафари Фарғона вилоятида,
  • 37 нафари Хоразм вилоятида,
  • 135 нафари Тошкент вилоятида,
  • 451 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Касалликдан соғайганлар жами 198283 (+341) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1513 нафарни ташкил қилди.

Ўхшаш янгиликлар