• 10650.06
  • 12497.85
  • 146.08
weather Тошкент: +17.3°C
Detail image

Испаниянинг мухтор Андалусия вилояти парламентининг 21 июль кунги йиғилиши каламуш сабабли бир неча дақиқага тўхтаб қолди. Ноёб ҳодиса видеосини «Reuters» тақдим этди.

Ваҳоланки, кутилмаган меҳмон «ташриф буюрган» пайтда депутатлар жуда муҳим масалани — Сусана Диас сенаторликка лойиқми ёки йўқми, муҳокама қилишаётганди.

Каламушни пайқаган айримлар сакраб ўрнидан туриб кетди, баъзи бировлар эса қочиб қолди. Афтидан, каламушни биринчи бўлиб кўриб қолган парламент спикери Марта Боске қўрқувини беихтиёр микрофонда ошкор қилиб қўйгани таъсир қилган. Кемирувчини қидиришга тутинганлар ҳам бўлди.

Хуллас, жонивор қандай кириб келган бўлса, шундай изига қайтди.

Дарвоқе, кун тартибидаги масалани ҳам охирига етказиб қўйишди: кўпчилик овоз билан Сусана Диас сенатор бўлди.

Ўхшаш янгиликлар