• 10581.03
  • 12645.39
  • 145.92
weather Тошкент: +30.1°C
Detail image

Исроилнинг ҳаво ҳужумларидан 20 фаластинлик, шу жумладан, тўққиз нафар бола ҳалок бўлган. Бу ҳақда Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб «РИА Новости» хабар берди.

«Исроилнинг Ғазо секторига уюштирган авиазарбалари натижасида анклавда йигирма фаластинлик, шу жумладан, тўққиз нафар бола ва бир аёл ҳалок бўлди. Яна 65 беш киши жароҳат олди», — деган Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили Ашраф ал-Кидра.

Аввалроқ ХАМАСнинг жанговар Ал-Қассам гуруҳи Исроил томон ракеталар учирганди.

Қуддус ва Бейт-Шемешда ракетадан огоҳлантирувчи сигнал янграган. Бундан ташқари, Фаластин «Исломий Жиҳод» гуруҳи Исроилнинг Сдерот шаҳрига ракета ҳужуми уюштирганини айтиб ўтган. Исроил Мудофаа кучлари, Исроил армиясининг матбуот хизмати, Сдеротга қилинган ҳужумда бир киши яраланганини маълум қилган.

Исроил армияси раҳбариятининг сўзларига кўра, Ғазо секторидан жами 45 та ракета учирилган.

Ўхшаш янгиликлар