• 10769.78
  • 12166.62
  • 146.17
weather Тошкент: +6.8°C
Detail image

Илон Маск тарихдаги энг бой одамга айланди. Forbes журнали тадбиркорнинг бойлигини 271 миллиард доллар дея баҳолаган.

Ўтган жума кунидан бери Маск янада бойиб кетди — унинг капитали 42 миллиард долларга ошди. Ушбу натижага ниҳоятда муваффақиятли битим сабаб бўлди.

Компаниялардан бири бир вақтнинг ўзида 100 мингта электромобилга буюртма берган, уларнинг аксарияти Тesla концерни томонидан ишлаб чиқарилган.  Шундан сўнг компания акциялари кескин кўтарилган. Тesla компаниясининг ҳозирда бозор қийматидаги нархи бир триллион доллардан ортиқ.

Тesla триллион долларлик компанияларнинг элита клубига қўшилган биринчи автомобил ишлаб чиқарувчиси бўлди. Унга Apple, Microsoft, Amazon, Alphabet – Googleнинг бош компанияси ва Facebook киради.

Ўхшаш янгиликлар