• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +9°C
Detail image

Рассом, ёзувчи, таржимон. Бир вақтнинг ўзида сурат чизишга, китоб ёзишга ва бадиий асарларни таржима қилишга вақт топа олган Гулнора Раҳмон 1957 йили Самарқанд (ҳозирги Навоий) вилоятининг Хатирчи туманида туғилган. Тошкент Театр санъати ва рассомчилик институтининг дастгоҳли рангтасвир бўлимида ўқиган.  

Рассом, ёзувчи, таржимоннинг хонадони ўзига хос ижодхона. Яратилган портретлар, турли картинкалар, образлар, қиёфалар, таржима қилган ва босмадан чиққан янги китоблар, ўзи ижод қилган бадиий асарлар... буларнинг барчаси уйғунлашиб сизга ажиб кайфият бағишлайди. Бир инсон ўқиб ўрганаман, уддалайман, қила оламан деса эҳ-ҳе қанчадан-қанча   гўзалликни кашф қилиши, асарларни ярата олиши мумкин.

«Мен умримда гап-гаштак ўйнамаганман, гап ўйнаш дегани ҳар ойнинг бир куни учун узоқ тайёргарлик кўриш, дегани. Тўй-томошаларга жуда яқинларимникига бораман. Вақтни жуда қадрлайман, турли маросимларга кетказган вақтим ўрнига чала расмимни чизиб тугатиб қўйишим ёки мингта сўз ёзишим мумкин», дейди вақт ҳақида ўз фикри билан ўртоқлашаркан қаҳрамонимиз.

Гулнора Раҳмоннинг икки фарзанди бор. Уларнинг ўз қизиққан соҳада ўқиб таълим олиши учун, яъни оналик бурчини бажариши учун ижодкорлиги халақит бермаган.

«Фарзандлар «мен»ини тарбияласангиз, улар шахс бўлиб етишади, бу учун улар билан бирга меҳнат қилиш, ўз устида ишлашга кўмаклашиш, қўллаб-қувватлаш лозим бўлади».

Онасига меҳрли бўлган рассом учун она образи хоҳ унинг бадиий асарларида бўлсин, хоҳ суратларида бўлсин алоҳида ўринга эга.

Санъаткорнинг, ижодкорнинг қалби жуда нозик ва шу билан бирга таъсирчан ҳам. Қон-қариндошлик, ўзгаларга меҳр-мурувватли бўлиш уларга бегона эмас. Балки шунинг учун ҳам ҳақиқий ижодкорнинг юксак қалби билан битилган асарлари ўқувчи ёки томошабиннинг юрагидан жой олади.

Умуман кенг қамровли ижодкорнинг суҳбатини эшитиб тўймайсан, қайси соҳа, қайси жанр ҳақида гаплашманг тўлқинланиб ўз тажрибалари, ўз билимлари билан бажонидил ўртоқлашади.

Видеолавҳамиз рассом ҳаёти, ижоди, фарзандлари, қизиқишлари, орзулари, армонлари ҳақида. 70 ёш остонасида турган Гулнора Раҳмоннинг инглиз тилини ўрганатаётгани ҳатто бир неча китобларни  инглиз тилидан ўзбек тилига таржима қилиб адабиётимизга улкан ҳисса қўшаётгани алоҳида мавзу...

«Мен умримда гап-гаштак ўйнамаганман, гап ўйнаш дегани ҳар ойнинг бир куни учун узоқ тайёргарлик кўриш, дегани. Тўй-томошаларга жуда яқинларимникига бораман. Вақтни жуда қадрлайман, турли маросимларга кетказган вақтим ўрнига чала расмимни чизиб тугатиб қўйишим ёки мингта сўз ёзишим мумкин», дейди вақт ҳақида ўз фикри билан ўртоқлашаркан қаҳрамонимиз.

Гулнора Раҳмоннинг икки фарзанди бор. Уларнинг ўз қизиққан соҳада ўқиб таълим олиши учун яъни оналик бурчини бажариши учун ижодкорлиги халақит бермаган.

«Фарзандлар «мен»ини тарбияласангиз, улар шахс бўлиб етишади, бу учун улар билан бирга меҳнат қилиш, ўз устида ишлашга кўмаклашиш, қўллаб қувватлаш лозим бўлади».

Онасига меҳрли бўлган рассом учун она образи хоҳ унинг бадиий асарларида бўлсин, хоҳ суратларида бўлсин алоҳида ўринга эга.

Санъаткорнинг, ижодкорнинг қалби жуда нозик ва шу билан бирга таъсирчан ҳам. Қон-қариндошлик, ўзгаларга меҳр-мурувватли бўлиш уларга бегона эмас. Балки шунинг учун ҳам ҳақиқий ижодкорнинг юксак қалби билан битилган асарлари ўқувчи ёки томошабиннинг юрагидан жой олади.

Умуман кенг қамровли ижодкорнинг суҳбатини эшитиб тўймайсан, қайси соҳа, қайси жанр ҳақида гаплашманг тўлқинланиб ўз тажрибалари, ўз билимлари билан бажонидил ўртоқлашади.

Видеолавҳамиз рассом ҳаёти, ижоди, фарзандлари, қизиқишлари, орзулари, армонлари ҳақида. 70 ёш остонасида турган Гулнора Раҳмоннинг инглиз тилини ўрганатаётгани ҳатто бир неча китобларни инглиз тилидан ўзбек тилига таржима қилиб адабиётимизга улкан ҳисса қўшаётгани алоҳида мавзу...

Ўхшаш янгиликлар