• 10809.74
  • 12317.70
  • 141.04
weather Тошкент: +7.1°C
Detail image

Финляндия НАТОга аъзо бўлиш ниятида эмас. Финляндиянинг хавфсизлик сиёсати ўзгаришсиз қолади, деди мамлакат ташқи ишлар вазири Пекка Хаависто.

Яқинда НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Финляндия ва Швеция кўплаб мезонларда НАТО стандартларига мувофиқ келишини айтиб, агарда бу мамлакатлар ҳукуматлари бир қарорга келса, улар альянс аъзосига айланиши мумкинлиги ҳақида гапирганди.

АҚШ давлат котибининг ўринбосари Виктория Нуланд ҳам Финляндия ва Швециянинг НАТОга аъо бўлиши масаласини муҳокама қилишга тайёрлигини билдирганди.

Аввалроқ Швеция бош вазири Магдалена Андерссон Швециянинг НАТОга аъзо бўлиш режаси йўқлигини маълум қилганди.

Маълумот учун: НАТОга 30 мамлакат аъзо: АҚШ, Албания, Бельгия, Болгария, Эстония, Испания, Нидерландия, Исландия, Хорватия, Италия, Канада, Греция, Литва, Люксембург, Латвия, Норвегия, Португалия, Польша, Франция, Руминия, Германия, Шимолий Mакедония, Словения, Словакия, Буюк Британия, Дания, Туркия, Чехия, Венгрия ва Черногория.

Ўхшаш янгиликлар