• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +18°C
Detail image

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда ёш қизга нисбатан эркак киши тегажонлик қилгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Жорий йилнинг 17 май куни соат 14:00 атрофида Юнусобод туманида 17 ёшли К. М. уйига қайтаётганида эркак киши орқасидан келаётганини пайқаб қолган. К. М. қадамларини тезлатган ва уйи йўлагига югуриб кирган, эркак ҳам унинг орқасидан кирган. Қиз бақириб юборганидан сўнг эркак номаълум томонга қочиб кетган.

Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, Юнусобод туманида вояга етмаган қизга нисбатан номуносиб хатти-ҳаракатлар содир этган шахс — 1974 йилда туғилган Ю.Б. ушланиб, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183 («Майда безорилик») ва 194-моддаси («Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик») билан жавобгарликка тортилди.

Жиноят ишлари бўйича туман судининг қарорига асосан ушбу шахсга нисбатан 10 сутка маъмурий қамоқ ҳамда жарима жазоси тайинланди.

Ўхшаш янгиликлар