• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +10°C
Detail image

17 май куни Тошкент халқаро аэропортида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида «С» исмли аёл ушбу куни соат 07:40ларда «Тошкент-Истанбул» йўналишидаги Туркияга кетиш мақсадида фуқаро М.М. билан бирга самолётга чиқиш учун рўйхатдан ўтган вақтида ушланган.

Бу ҳақда Андижон шаҳрида яшовчи фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, Жалақудуқ тумани «Янгичек» маҳалласида яшовчи «С» исмли аёл ноқонуний равишда Туркия давлатига ёш қиз ва жувонларни ўзи билан олиб бориб фоҳишалик қилиш орқали кўп миқдорда пул топишга, уй-жой ҳамда мижозлар билан таъминлашга қизиқтириб, бошқа шахсларга сотиб юбораётганини маълум қилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар