• 10683.68
  • 12410.16
  • 154.09
weather Тошкент: +11.8°C
Detail image

Туркиянинг Сафранболу шаҳрида яшовчи Румейса Гелги ҳозирда ҳаёт бўлган дунёдаги энг баланд бўйли аёл деб тан олинди. Бу ҳақда Гиннес рекордлар китоби сайтида хабар берилган. Ҳавола қилинган видеода қиз ўз ҳаёти ҳақида сўзлаб берган.

Туркиялик 215 сантиметрли Румейса Гелги Ер юзидаги энг баланд бўйли аёл деб топилди.

24 ёшли рекордчининг бўйи 215,16 сантиметрни ташкил этади. Бўй ўлчаш маросими Гиннес рекордлар китоби вакиллари томонидан 2021 йил 23 майда ўтказилган. Бунгача Гелги ҳозирда ҳаёт бўлган энг баланд бўйли ўсмир қиз ҳисобланарди. Унинг бўйи 2014 йилда ўлчанган бўлиб, ўшанда 213,6 сантиметрга етганди.

Туркиялик аёлнинг айтишича, унинг баланд бўйи ноёб ирсий касаллик — Уивер синдроми билан боғлиқ. Aнормал ўсиш ушбу касалликнинг аломатларидан бири ҳисобланади. Хасталик шу даражада кам учрайдики, Гелги Туркияда бундай ташхис қўйилган биринчи бемор бўлди. Одатда қиз ногиронлар аравачаси ёрдамида ҳаракатланади, қадам ташловчи «ходунок» ёрдамида эса мустақил юриши мумкин.

Гелги оиласи, умуман, атрофидагилар уни жуда қўллаб-қувватлаётганини ва унинг рекордидан фахрланишини маълум қилди. Болалигида масхара қилишганидан ранжиган бўлса, ҳозир энг ёқтирмайдиган нарсаси — атрофдагиларнинг саволлари. Бироқ бу турк аёлини унчалик хафа қилмайди: у ҳамманинг диққат марказида бўлишга одатланмоқда. Қиз онаси билан сериал кўришни, оиласи билан ресторанларга боришни, сузишни яхши кўришини тан олди.

У бутун дунёдаги одамларни ташқи қиёфасини қабул қилишга илҳомлантира олишига умид қилмоқда.

«Ҳар бир камчиликни фазилатга айлантириш мумкин, шунинг учун ўзингизни қандай бўлса, шундайлигингизча қабул қилинг, ўз имкониятларингизни билинг ва ҳаммасини кучингиз етгунича бажаринг», — деб ёзади рекордчи.

Ҳозирда ҳаёт бўлган энг баланд бўйли эркак ҳам туркиялик Султон Косен ҳисобланади. Унинг бўйи 251 сантиметр. Гелги уни бирор марта учртмаган, лекин кўришишни хоҳларди. Гиннес рекордлар китобига кўра, тарихдаги энг баланд бўйли аёл — Цзэн Цзиньлянь. Унинг бўйи 246,3 сантиметр бўлган.

Ўхшаш янгиликлар