• 10674.08
  • 12576.20
  • 146.91
weather Тошкент: +26.5°C
Detail image

Аввалроқ махсус чартер рейсда Япониядан Тошкентга етиб келган Ўзбекистон Паралимпия делегацияси тантанали кутиб олингани ҳақида хабар берилганди.

Улар шаҳар бўйлаб усти очиқ автобусларда айланиб, «Янги Ўзбекистон» боғига етиб боришди.

Паралимпия ўйинларида олтин медал олган 8 нафар спортчиларга 200 минг АҚШ доллари, 3 хонали уй ва Tahoe автомобили топширилди.

Паралимпия ўйинларида кумуш медал олган 5 нафар спортчиларга 100 минг АҚШ доллари, 2 хонали уй ва Traverse автомобили топширилди.

Паралимпия ўйинларида бронза медал олган 6 нафар спортчиларга 50 минг АҚШ доллари, 2 хонали уй ва Trailblazer автомобили топширилди.

Совринларни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоилов ҳамда Бош вазир Абдулла Арипов топширдилар.

Ўхшаш янгиликлар