• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +18°C
Detail image

Бугун, 30 январ куни соат 08:20 ларда Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тумани Чорвоқ қўрғонидаги икки қаватли уйнинг хонадонларидан бирида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ хабар берди.

Юзага келган кинетик зарба оқибатида хонадон девор ва шифтига зарар етган.

Воқеа жойига зудлик билан туман ФВ бўлими қутқарувчилари етиб борган. Чақнаш оқибатида турли даражада тан жароҳати олган 4 киши шифохонага ётқизилган.

Ҳодиса жойига вилоят ФВБ раҳбарияти, ИИБ, ССБ, прокуратура ҳамда «Ҳудудгазтаъминоти» ходимлари етиб борган.

Ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

Ўхшаш янгиликлар