• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +10°C
Detail image

Собиқ депутат, айни пайтда Табиат ресурслари вазири маслаҳатчиси Расул Кушербаев Uzauto Motors ҳақида кескин фикрларни айтиб ўтди.

«Машина оламан деб қанча ўзбек йигитлари четга чиқиб кетяпти, кўпчилигининг ўлиги қайтиб келяпти. Эътироз қиласиз-да! Uzauto Motors ва Ўзавтосаноатнинг ҳозирги раҳбарияти ҳам қойил қилиб бир нимани ўзгартиргани йўқ. Улар ҳатто президент топшириғини ҳам бажаришмаяпти.

Монополия бўлибсан, майли, шунга яраша арзон ва сифатли қил. Буларники тескариси. Демак, ундан ким фойда кўряпти, деган савол бор-да. Шу ернинг ўзида бир гуруҳ одамлар яширин йўллар билан «соққа» қилиб ўтирибди-да халқ ҳисобидан.

Энг ёмони, норозичилик. Оммавий равишда одамларни норози қилгач, нимага мен ундан рози бўлишим керак?! Менга қолса, у ердаги раҳбарларни бир кун ҳам ишлатмасдим. Заводни тўлиқ инвентаризациядан ўтказиш керак.

Ўзи иложсиз эди-ку, лекин барибир Uzauto Motors билан суд жараёнида биз қонуний ҳаракат қилдик. Яъни бошқалар ноқонуний ишласа-да, одамлар қонун йўли билан бориши керак. Шу орқали монополистларимиз, судимиз аҳволи қандайлигини билиб олиш имконияти бўлди», деди Кушербаев.

Расул Кушербаев суҳбатнинг тўлиқ видео талқинида унга тиш қайраган душманлари, сўз эркинлиги ва бошқа долзарб масалаларни ҳам кўтарган.

Ўхшаш янгиликлар