• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +22°C
Detail image

Папуа-Янги Гвинея бош вазири Жеймс Марапе АҚШ президенти Жо Байденнинг каннибализм ҳақидаги фикрларини танқид қилди. Байден навбатдаги чиқишларидан бирида Иккинчи жаҳон уруши даврида Янги Гвинеяда авиаҳалокатга учраган амакиси гўёки маҳаллий каннибалларга ем бўлгани эҳтимоли ҳақида гапирганди. Бош вазир Марапе унинг мамлакатига «бундай ёрлиқ» осиш нотўғрилигини таъкидлади, дея хабар берди Associated Press.

«Эҳтимол бу гап Байденнинг оғзидан шунчаки чиқиб кетгандир, бироқ «бундай ёрлиқ»ни менинг мамлакатимга нисбатан қўллаш ярамайди», — деди Марапе.

Бош вазир таъкидлашича, Папуа-Янги Гвинеяда ҳамон Иккинчи жаҳон урушида ҳалок  бўлганларнинг жасадлари ва ўша давр техникалари қолдиқлари топилмоқда. Шу темир бўлакларидан ҳозир ҳам айрим маҳаллий одамлар жароҳат олишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 17 апрел куни президент Байден Иккинчи жаҳон урушида қатнашган амакиси Эмброуз Финнеганнинг жасади топилмагани, унинг самолёти Янги Гвинея ороллари тепасида ҳалокатга учрагани ҳақида баёнот берганди. Оқ уй раҳбари самолёт қулаган ҳудудда кўплаб каннибаллар яшаганига ҳам шама қилганди.

Ўхшаш янгиликлар