• 10674.08
  • 12576.20
  • 146.91
weather Тошкент: +26.6°C
Detail image

«Электрон онлайн-аукционни ўтказиш тартибини соддалаштириш, унинг шаффофлигини ошириш ҳамда иштирокчилар ҳуқуқларининг ишончли ҳимоясини кафолатлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ–5197-сон, 24.07.2021 й.) қабул қилинди.

Унга кўра, қуйидагилар электрон савдо платформасидаги электрон онлайн-аукцион йўли билан амалга оширилади:

  • устав фондида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар, шунингдек, устав фондининг 50 фоизи ва ундан ортиғи 50 фоиз ва ундан ортиқ миқдорда давлат улушига эга юридик шахсга тегишли бўлган юридик шахсларнинг улушлари, кўчмас мулклари, автомототранспорт воситалари ҳамда бошқа асосий воситаларини реализация қилиш;
  • давлат иштирокидаги корхоналар кўчмас мулклари, автомототранспорт воситалари ҳамда бошқа асосий воситаларини ижарага бериш.
  • 2022 йил 1 январдан автомототранспортларни «E-auksion»даги электрон онлайн-аукцион йўли билан ижарага беришда шартномаларни нотариал тасдиқлаш талаби бекор қилинади.

Бунда, электрон онлайн-аукцион натижасига кўра расмийлаштирилган баённома ижара шартномаси кучига эга бўлади.

Шунингдек, Марказнинг ташкилий тузилмасида Ички аудит ва комплаенс-назорат хизмати ташкил этилиб, унинг зиммасига аукционларни ташкил этиш ва ўтказишда коррупция аломатларини аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш вазифаси юкланади.

Қарорга мувофиқ, ер участкаларини аукционга инвестиция киритиш шарти билан чиқариш тартиби бекор қилинади.

Кадастр агентлиги ер участкалари бўйича аукцион ўтказилиши тўғрисидаги хабар эълон қилинган пайтдан бошлаб барча иштирокчиларга мазкур ер участкаларини олдиндан кўриш (кўздан кечириш) имкониятини таъминлайди.

Ер участкаси бўйича тегишли маълумотлар, шу жумладан фотосуратлар, унинг геолокация ва координаталари тўлиқ кўрсатилмаган ҳолда аукционга чиқариш учун буюртма тақдим этилганда, у камчиликларни бартараф этиш учун қайтарилади.

2021 йил 1 августгача электрон савдо платформасида аукционда иштирок этувчилар сони, шунингдек, аукцион жараёнини онлайн режимда кузатиб бориш жорий этилади.

2021 йил 1 октябргача электрон савдо платформасининг демо версияси ишлаб чиқилиб, мактаб ва ОТМ ўртасида оммалаштирилади.

Ўхшаш янгиликлар