• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +23°C
Detail image

Ушбу мақолада Acer компаниясининг қандай янгиликлари Ўзбекистон бозорида мавжуд ёки яқинда пайдо бўлиши ҳақида сўзлаймиз.

24–25 май кунлари Acer компанияси Ўзбекистондаги шерикларига ўзининг сўнгги янгиликларини тақдим этди ва йирик ритейл, улгуржи сотувлар, савдо нуқталари, кичик бизнес учун IT етказиб берувчилар, тизим интеграторлари учун фойдали шериклик дастурлари жорий этилиши ҳақида эълон қилди.

Шоурумда Acer`нинг топ-маҳсулотлари намойиш этилди, улар қаторида жорий йил апрель ойида Глобал матбуот конференциясида тақдим қилинган техникалар ҳам мавжуд эди.

ES SERIES 5 электр скутери

ES SERIES 5 электр скутери билан сиз автотураргоҳ ва тирбандлик муаммоларини унутасиз. У шаҳар ичидаги узоқ сафарлар учун махсус ишлаб чиқилган ва битта зарядда 65 километр босиб ўта олади. Скутер соатига 25 километргача тезлашади, демак мўлжалдаги манзилга тезроқ етиб борасиз. Иккилантирилган амортизаторга эга олд айри ва ҳаволи ғилдираклар асфальт нотекисликларини билинтирмай, қулай бошқарувни таъминлайди.

Моделнинг асосий хусусиятларидан бири – унинг экологик тозалиги. ES SERIES 5 электр энергиясида ишлайди, бу зарарли ташламалар миқдорини қисқартиради ва атроф-муҳит ифлосланишига қарши курашда ёрдам беради.

Acerpure Pro Vero ҳаво тозалагичи

Чанг бўронлари даврида нафас олиш қийинлашиб, йўтал, томоқ қичиши, кўзлар ёшланиши юзага келишини кузатганмисиз? Бунинг сабаби – нафас олиш йўлларини қитиқловчи чанг зарралари бўлиб, улар бронхит чақириши ёки кучайтириши, терини қичитиши, юрак қон-томир касалликлари, кўз инфекцияларини юзага келтириши мумкин.

Уйни зарарли зарралардан тозалашда Acerpure Pro Vero ёрдам беради. Мослама ҳаво сифатини таҳлил қилади ва 99 фоизгача ифлосланишларни самарали кетказади. Такомиллаштирилган 1-да-3 HEPA-фильтри уйни ғубор, чанг, аллерген, бактерия ва бошқа аралашмалар, жумладан формальдегиддан самарали халос қилади.

Acerpure Pro Vero замонавий дизайнга эга, у ҳар қандай интерьерга уйғунлик билан мос келади. Ишлашнинг шовқинсиз режими туфайли, мослама ғашингизга тегмайди ва ухлаб ётган болани уйғотиб юбормайди.

Иш ва кўнгил очиш учун енгил ва қудратли ноутбуклар

Бугунги кунда инсон офисга тобора камроқ боғланган. Иш масалаларини исталган нуқтада: уйда, қаҳвахонада, аэропортнинг кутиш залида ҳал қилиш мумкин. Кўпгина иш берувчилар мослашувчан график ва масофадан ишлашни таклиф этадилар. Ҳаракатланиш эркинлигини афзал билувчиларга атаб Acer компанияси Swift ва TravelMate ноутбуклар оиласини ишлаб чиқди. Уларни енгил вазни, ингичка корпуси ва исталган шароитда тўлақонли ишлаш имконини берувчи қудрати ажратиб туради.

Чунончи, янги Acer Swift X 16 энг талабчан ва ресурсталаб дастурларни қўллаб-қувватлайди. Фойдаланувчи график дизайн, 3D-рендеринг ва видео-таҳрир вазифаларини самарали ҳал қила олади.

TravelMate оиласи узоқ муддат автоном ишлай олади, тезкор зарядлаш ва маълумотларнинг ишончли ҳимояси билан таъминланган. Фойдаланувчи четланса, экран дарҳол блокка тушади, шахсий ҳимояланган дискдан фойдаланишга эса, бармоқ изи ёки пароль орқали рухсат берилади. Махсус Acer Dust Defender технологияси ноутбукда чанг тўпланишини минималлаштиради, бу қизиб кетиш ва шикастланиш хатарини камайтиради.

Геймерлар ва контент ижодкорлари учун энг яхши ечимлар

Профессионал геймерлар учун Acer  Predator ноутбуклари олий тоифа оиласини ишлаб чиқаради. Бу йил компания янги дизайндаги, илғор технологияларни қўллаб-қувватловчи моделларни тақдим этди. Чунончи, Predator Triton 17 X, ўта қудратли компонентлар туфайли, ўз сегментидаги энг тезкор ноутбуклардан бири бўлди.

Ҳамёнбопроқ Nitro геймерлик оиласи ноутбуклар, ШК, мониторларни ўз ичига олади. Acer`нинг барча ўйин қурилмалари юқори унумдорлиги, тасвирнинг тўйинганлиги ва тиниқлиги, ўзининг қудратли совутиш тизими билан ажралиб туради.

Компания  махсус датчиклар ва реал вақт режимида рендеринг ёрдамида экран ташқарисидаги уч ўлчамли объектларни генерациялаш имконини берувчи SpatialLabs инновацион технологиясини ривожлантиришда давом этади. Бу ўйинчиларга VR-кўзойнакларсиз севимли оламларга шўнғишнинг мутлақо янги даражасини тақдим этади.

Контент ижодкорлари SpatialLabs ёрдамида битта тугмани босиш орқали лойиҳани 2D дан 3D-форматга ўтказишлари, шунингдек фото ва видеодан уч ўлчамли моделлар яратишлари мумкин.

Acer ноутбуклари минтақадаги B2G сегменти етакчилари

Acer ноутбуклари — минтақадаги B2G сегменти етакчилари. Компания Грузия, Қозоғистон, БАА таълим вазирликларининг мактаблар ва бошқа ўқув муассасаларига ўз маҳсулотларини етказиб бериш бўйича тендерларида мунтазам ғолиб келади.

B2G сегментидаги энг машҳур оила – TravelMate B Series. Бу ноутбуклар интерактив таълим учун кенг имкониятлар тақдим этади, битта зарядда 9-12 соатгача ишлашга қодир, чидамлилик характеристикаларига кўра АҚШ ҳарбий стандартларига мувофиқ келади. Хоҳишга кўра, ишлаб чиқарувчи қўшимча фойдали функциялар киритиши мумкин: масалан, болаларга монитордан оптимал масофада ўтиришни эслатиб туради.

Шунингдек, Acer Chromebook ноутбуклари ҳам талабгир саналади. Улар фойдаланишда содда, тезда ишга тушади ва интуитив тушунарли интрефейсга эга, бу ўқувчилар ва ўқитувчиларга техник жиҳатлар эмас, ўқув жараёнига диққатни жамлаш имконини беради.

Ўхшаш янгиликлар