• 10692.00
  • 12447.63
  • 150.46
weather Тошкент: +6.8°C
Detail image

"Ювентус" "Женоа" ҳужумчиси Элдор Шомуродовни трансфер қилиш имкониятини ўрганмоқда.

Туринликларнинг спорт директори Фабио Паратичи клубга яна бир ҳужумчи сотиб олмоқчи. Шу билан бирга, у ўзига хос хусусиятлари билан Криштиану Роналду, Пауло Дибала ва Алваро Моратадан фарқ қилиши керак.

Calcomerato хабарига кўра, "Ювентус" "Женоа"га таклиф жўнатган ҳамда клублар аллақачон келишув тафсилотларини муҳокама қилишган.

Эслатиб ўтамиз, Шомуродов Генуя шаҳрига 2020 йил октябр ойида Ростовдан бонуслар билан тўққиз миллион евро эвазига кўчиб ўтган эди. Янги клуб таркибида футболчи 13 учрашув ўтказди, иккита гол урди ва иккита голли пас берди.

Трансфермаркт Шомуродовнинг трансфер нархини 6,5 миллион еврога баҳоламоқда.

Ўхшаш янгиликлар