• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +12.4°C
Detail image

Репер Конста ва "Саҳар" гуруҳи 17 ноябрь куни “Яшагим келар” қўшиғи ва унга ишланган клипни тақдим этди. У Ўзбекистонда содир бўлаётган ЙТҲлар ва унда жабрланганларга бағишланган.

Қўшиқ муаллифлари — "Саҳар" гуруҳи ва репер Конста ўзига хос мурожаат йўллаб, инсонлар ҳаёти ва саломатлигини сақлаш ҳамда янги фожиаларга йўл қўймаслик мақсадида Ўзбекистон аҳолисини йўлларда диққат-эътиборли бўлишга чорлайди.

“Яшагим келар” қўшиғи учун клип ЙТҲда жабрланган инсонлар тақдирида содир бўлган реал воқеаларга асосланган ҳолда суратга олинган. Унда видеорегистратор камераси ва ташқи кузатув камераларида муҳрланган кадрлардан фойдаланилган. Шунингдек, Ўзбекистон йўлларида шикастланган ва ўз яқинларини йўқотган инсонлар иштирок этган.


Ўхшаш янгиликлар