• 10839.90
  • 11439.35
  • 202.99
weather Тошкент: +36.6°C
Detail image

Москванинг "Спартак" клуби ярим ҳимоячиси, ҳамюртимиз Остон Урунов мавсумнинг иккинчи ярмини бошқа жамоада ўтказиши мумкин. 19 ёшли ярим ҳимоячига унинг собиқ клуби "Уфа" даъвогарлик қилмоқда.

- Уруновни "Уфа"га қайтариш яхши вариант бўлар эди. Клуб қишда ижарага олиш ёки сотиб олиш вариантини кўриб чиқмоқчи. "Уфа" жамоасида у ўйин амалиётига эга бо‘лади, етакчи бўлар эди. Ўринов клуб талабларини билади, у учун ҳамма нарса таниш, - деди исмини ошкор қилмаган манба.

Эслатиб ўтамиз, Урунов беш йиллик шартнома имзолаган ҳолда "Спартак"га "Уфа"дан август ойида кўчиб ўтган эди.

Жорий мавсумда Остон Россия чемпионатида "қизил-оқлар" учун етти учрашув ўтказди, аммо гол киритмади. Фақатгина Кубок учрашувида 1та гол киритишга муваффақ бўлди.

Олдинроқ "Спартак" бош директори шамил Газизов "Рубин" Уруновга сўров юборганини тасдиқлаган эди.

Ўхшаш янгиликлар