• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +16°C
Detail image

Наманган вилоятида фуқароларга сохта ҳавола юбориб, уларнинг пул маблағларини ўзлаштириб келган шахс қўлга олинди, деб хабар беради ИИВ Киберхавфсизлик маркази.

Қайд этилишича, Фарғона шаҳрида яшовчи 26 ёшли Ж.А. ИИОга мурожаат қилиб, ўзига тегишли бўлган банк картасидан номаълум шахс томонидан 11,5 миллион сўм миқдоридаги пул маблағлари фирибгарлик йўли билан ечиб олинганини маълум қилган.

Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Наманган туманида яшовчи 24 ёшли Б.Ж. содир этгани аниқланган.

Унга кўра, Б.Ж. интернет фойдаланувчиларига Telegram мессенжери орқали турли хил мазмунидаги ёлғон эълонлар остида сохта ҳавола жўнатиб келган. Алдовларга ишониб, сохта ҳаволага банк картаси маълумотларини киритган фуқароларнинг банк карталари бошқарувини қўлга киритиб, улар ҳисобидаги пулларни ўзининг фойдаланувида бўлган банк картасига ўтказиб олиб, эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) 3-қисми “а,б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, Б.Ж.нинг содир этилиб фош қилинмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш юзасидан тезкор-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар