• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +5°C
Detail image

Наманган вилоят прокуратурасининг Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва ўрмон хўжалиги соҳасидаги қонунчилик ижроси устидан назорат бўлими томонидан Поп ва Янги Наманган туманларида қум-шағал қазиб олиш ҳолатларини қонунийлиги юзасидан олиб борилган ўрганишда, бир қатор қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди.

Хусусан, Поп туманидаги “Ж.М.” фермер хўжалиги мансабдорлари томонидан 50,4 минг м3 қум ноқонуний қазиб олиниб, давлат ва жамият манфаатларига 3 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилган.

Шу каби, Янги Наманган туманидаги “Б.Х.” МЧЖ раҳбари А.А.нинг топшириғига кўра, жамият ишчилари томонидан 32.6 минг м3 тупроқ ноқонуний қазиб олиниб, давлат ва жамият манфаатларига 122,6 млн сўм зарар етказилган.

Ўрганиш якунига кўра, мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 192¹¹-моддаси  (нодавлат тижорат ташкилотида ёки бошқа нодавлат ташкилотида мансабдор шахслар томонидан ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш) ва 229-моддаси (ўзбошимчалик) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар