• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +18°C
Detail image

Ўзбекистон элчиси Аюбхон Юнусов Кувайтдаги IICO халқаро хайрия ташкилотининг дастурлар бўйича координатори Ҳанан Бураҳма ва IICO ҳузуридаги "Динарайн" ташаббуси раҳбари Ямия Шафиъ билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА.

Суҳбат чоғида Ўзбекистоннинг чекка ҳудудларида таълим, соғлиқни сақлаш ва қишлоқ хўжалиги йўналишларида амалга оширилаётган ижтимоий лойиҳаларга грант маблағларини жалб этиш масалалари муҳокама қилинди.

IICO вакиллари молиявий имкониятларидан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистонда ижтимоий лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш имкониятларини кўриб чиқишга тайёр эканликларини билдиришди.

Мулоқот якунида юртимиздаги ижтимоий лойиҳалар билан танишиш ва уларни амалга ошириш йўлларини муҳокама қилиш мақсадида IICO делегациясининг Ўзбекистонга амалий сафарини ташкил этиш тўғрисида келишиб олинди.

Ўхшаш янгиликлар