
"Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналду "Барселона"га қарши ўйиндан кейин Инстаграмдаги саҳифасида пост қолдирди.
"Биз ҳаммамизга стадионлардаги мухлислар етишмаяпти. Умид қиламанки, яқин орада вазият яхши томонга ўзгаради.Унгача эса томоша давом этиши керак", - деб ёзди Роналду.
Эслатиб ўтамиз, Роналду "Камп Ноу"да кечган "Барселона"га қарши ўйинда дубл қайд этишга муваффақ бўлди.