• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +4.6°C
Detail image

Бугун, 21 ноябр куни президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида кадастр соҳаси учун кадрлар тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш муҳим вазифалардан бири бўлиб қолаётгани айтилди.

Маълум қилинишича, мамлакатда кадастр соҳасида 9 мингдан ортиқ мутахассис ишлайди. Лекин бугунги кунда соҳага кадр тайёрлаётган 10 та олийгоҳдаги ўқитиш сифати замондан орқада қолгани қайд этилди.

Уларда факултет ва кафедралар тушуниб-тушунмасдан очилгани, ўқув дастурлари ва таълим методикалари эскиргани айтилди.

Шу боис, 10 та олийгоҳ ректорларига Кадастр агентлиги билан биргаликда келгуси йилда замонавий лабораториялар ташкил қилиш, янги ўқув адабиётлари ва хориждан малакали мутахассисларни олиб келишга кўрсатма берилди.

Йиғилиш кун тартибидаги асосий масалалардан ташқари Президент вазирлик, ҳокимлик ва идоралардаги ижро интизоми ҳолатига тўхталиб ўтди.

"Кўриб турибсизлар, Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида жуда катта ислоҳотларни амалга ошираяпмиз. Ҳеч бир соҳа эътибордан четда қолаётгани йўқ.

Лекин, ислоҳотлар "қоғозда" қолиб кетмаслиги керак. Вазирлик ва тармоқ раҳбарлари, ҳокимлар жойларда уларнинг ижросини сўзсиз таъминлаши шарт", - деди давлат раҳбари.

Муҳим топшириқлар ижросида сусткашликка йўл қўйилаётгани, баъзи раҳбарлар рақам ортидан қувиб, сифат, самарадорлик ва талабчанликни унутиб қўяётгани қайд этилди.

Айрим вазирлар ва ҳокимларга уларнинг тизими ва ҳудудларида ижро ҳолати қониқарли эмаслиги кўрсатиб ўтилди.

Ижро интизомини қаттиқ назорат қилиш, хорижий давлатлар билан кўп қиррали ҳамкорлик бўйича тасдиқланган “йўл хариталари”нинг бирорта банди ижросини кечиктирмасдан таъминлаш шартлиги ҳақида огоҳлантирилди.

Ўхшаш янгиликлар