• 10839.90
  • 11439.35
  • 202.99
weather Тошкент: +37.9°C
Detail image

Дубайда Ироқ — Ўзбекистон о‘ртоқлик ўйини якунига етди.

Терма жамоамиз ушбу ўйинда 1:2 ҳисобида мағлубиятга учради. Даставвал Ўзбекистон ҳисобни очишга муваффақ бўлганди. Ҳожимат Эркиновга ишлатилган қўполликдан сўнг ҳакам пеналти белгилади. Пеналтини Достонбек Ҳамдамов аниқ амалга оширди.

Аммо кейин Ироқ ўзига келишга муваффақ бўлди. Моҳанад Али ва Аднан Алининг голлари якунда Ироққа ғ‘алаба келтирди.

Аввалги ўртоқлик учрашувида вакилларимиз Сурия терма жамоасига 1:0 ҳисобида мағлуб бўлишганди.

Ўртоқлик ўйини
Ироқ - Ўзбекистон 2:1
Голлар: Достонбек Ҳамдамов (39 пен.) — Моҳанад Али (64), Али Аднан (85 пен.)

Ўхшаш янгиликлар