• 10674.08
  • 12576.20
  • 146.91
weather Тошкент: +26.5°C
Detail image

"Барселона" ҳужумчиси Антуан Гризман Месси билан муносабатлари ҳақида гапириб ўтди.

«Мен Лео билан келганимда гаплашдим ва у биринчи таклифни рад этганимда жаҳли чиққанини айтди, чунки у ушбу трансфер ҳақида оммага гапирганди,  мен эса уни рад қилгандим. Аммо кейин мен "Барса"га ўтганимдан кейин Месси мен билан бирга ўлимга ҳам боришга тайёр эканлигини таъкидлади. Буни ҳар куни ҳис қиламан.

Мен Леога қойил қоламан ва у буни билади. Месси ва мен жуда яхши муносабатдамиз ".

Шунингдек, у собиқ агенти ва амакисининг сўзларига ҳам изоҳ берди. Улар Месси Гризманга жамоага мослашишга ҳалақит қилаётганини айтишганди.

"Мен собиқ агентим Олатс билан муносабатларни узганман. Мен уни тўйга таклиф қилдим, у келмади, шунинг учун у билан муносабатларни уздим.

Амаким футболни тушунмайди. Журналистлар ундан нотўғри маълумот олишган. Мен Леога амаким билан ҳеч қачон гаплашмаганимни, ҳатто амакимнинг телефон рақами ҳам йўқлигини айтдим ", - дейди Гризманн.

Ўхшаш янгиликлар