• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +16°C
Detail image

Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида олиб қочилган Nexia-2 русумли автомашина пачоқланган ҳолда топилди, деб хабар беради вилоят ИИБ ахборот хизмати.

Қайд этилишича, 5 январь куни Қўқон шаҳрида яшовчи фуқарога тегишли Nexia-2 русумли автомашина Қўқон шаҳар Сарбоз кўчасида олиб қочилган. Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, мазкур жиноятни 24 ҳамда 21 ёшли Қўқон шаҳрида яшовчи Ш.С. ва А.С. содир этгани аниқланиб ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 267-моддаси (транспорт воситасини олиб қочиш) 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Ўхшаш янгиликлар