• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +27.1°C
Detail image

Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирлари Брюсселдаги йиғилишда илк бор Исроил Ғазо сектори жанубидаги Рафаҳ шаҳрида операцияни давом эттирса, унга қарши санкциялар қўллаш имкониятини батафсил муҳокама қилди. Бу ҳақда Ирландия ташқи ишлар ва мудофаа вазири Майкл Мартин маълум қилди.

"Агар Исроил Халқаро Суд қарорларига риоя қилмаса, санкциялар қўллашни ёқлаётганлар бор. Бу ердаги турли нуқтаи назарларни ҳисобга олсак, Европа Иттифоқи Кенгаши даражасида келишув мавжуд эмаслиги кўриниб турибди", - деди Мартин. Унинг қўшимча қилишича, томонлар биринчи марта “санкциялар масаласини жиддий муҳокама қилишган”. “Агар суд қарори бажарилмаса, у ҳолда барча вариантларни кўриб чиқишга мажбур бўламиз”, деди Ирландия вазири.

Халқаро суд 24 май куни Жанубий Африканинг Геноцид жиноятининг олдини олиш ва жазолаш тўғрисидаги конвенцияни бузганлиги учун қўйган даъвоси доирасида Исроилга нисбатан қўшимча вақтинчалик чоралар кўриш тўғрисида қарор чиқарди. Унга кўра, Исроил армияси Рафаҳдаги ҳужумни зудлик билан тўхтатиб, фаластинликларга гуманитар ёрдам кўрсатиш учун худди шу номдаги назорат-ўтказиш пунктини очиқ қолдириши керак.

Бундан ташқари, яҳудий давлати ҳар қандай тергов комиссиялари, фактларни аниқлаш миссиялари ёки БМТнинг ваколатли агентликлари томонидан геноцид ҳақидаги даъволарни текшириш учун рухсат берилган бошқа тергов органларининг Ғазо секторига тўсиқсиз киришини таъминлаш чораларини кўриши керак.

Ўхшаш янгиликлар