• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +23.9°C
Detail image

Тоғли Қорабоғдаги вазият сабабли Ереван марказидаги юзлаб аҳоли Арманистон ҳукумати биносига тўпланиб намойиш ўтказмоқда.

Маҳаллий 24TV телеканалининг хабар беришича, намойишчилар сони 500 га яқин. Аввалроқ Озарбайжон Тоғли Қорабоғ Республикасида “аксилтеррор операцияси” бошланганини эълон қилган эди.

Ҳукумат биносига кириш йўли полиция билан тўсиб қўйилган. Намойиш ўтказилаётган жойга қўшимча полиция кучлари жалб қилинмоқда.

24TV телеканалининг хабар беришича, йиғилганлар ҳукуматга қарши шиорлар билан ҳайқириб, Тоғли Қорабоғдаги ҳозирги вазиятга олиб келган сиёсатда мамлакат раҳбариятини, хусусан, бош вазир Никол Пашинянни айбламоқда.

“Тоғли Қорабоғда юз мингдан ортиқ Арманистон фуқароси бор. Сиз уларни ҳимоя қилишингиз керак, ташқаридан қараманг”, дейди намойишчилардан бири ҳукуматга қарата.

Маълум қилинишича, намойишчилар ҳукумат биноси ёнидаги хиёбонни тўсиб қўйган.

Ўхшаш янгиликлар