• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +20°C
Detail image

Душанбедаги “Қасри Миллат” қароргоҳида давлат ташрифи билан Тожикистонга келган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олишга бағишланган тантанали маросим бўлди.

Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Икки давлат мадҳиялари янгради.

Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини бир-бирига таништирдилар. Биргаликда суратга тушилди.

Айни пайтда давлат раҳбарлари икки томонлама учрашув ўтказмоқда.

Ўхшаш янгиликлар