• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +18.1°C
Detail image

Жорий йилнинг 28 март куни Ўзбекистоннинг чекка ҳудудларида яшовчи аҳолининг ижтимоий-иқтисодий турмуш тарзини яхшилашга қаратилган “Қишлоқ жойларни комплекс ривожлантириш” лойиҳасининг иккинчи босқичини амалга ошириш тўғрисида президент қарори имзоланди.

Белгиланган вазифаларни бажариш мақсадида Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ва БМТ Тараққиёт дастури биргаликда Ислом тараққиёт банки (ИТБ) нинг молиявий кўмагида “Қишлоқ жойларни комплекс ривожлантириш” лойиҳасининг 2024-2028 йилларда Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларининг 21 туманидаги 157  маҳаллани қамраб оладиган иккинчи босқичини ишга туширмоқда.

Янги лойиҳа йўл-транспорт инфратузилмаси, муҳандислик-коммуникация тармоқлари, электр таъминоти тизимларини такомиллаштириш, болалар боғчалари, мактаблар ва қишлоқ поликлиникалари каби ижтимоий соҳа объектларини қуриш ва реконструкция қилишда ресурс тежовчи ва экологик тоза технологияларни қўллаш орқали қишлоқ аҳолисининг турмуш даражасини оширишга қаратилган.

Шунингдек, тегишли яшил ва энергия тежамкор ҳамда рақамли ечимлардан фойдаланган ҳолда қишлоқларни ривожлантириш режаларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда архитекторлар, муҳандислар жамоалари, маҳаллий ҳокимият органлари ва бошқа манфаатдор томонларнинг имкониятларини кенгайтириш ва салоҳиятини мустаҳкамлаш режалаштирилган.

Мазкур лойиҳа қурилиш ва сармоявий лойиҳаларни амалга ошириш учун асос бўладиган маҳаллаларни ривожлантириш режаларини ишлаб чиқиш орқали жамоаларга ўз ривожланиш устуворликлари ва эҳтиёжларини аниқлаш имконини бериши кутилмоқда.

Лойиҳани амалга ошириш натижасида 622 мингдан зиёд қишлоқ аҳолисининг турмуш шароити яхшиланиши режалаштирилган.

Ўхшаш янгиликлар